Судьялик лавозимига номзод учун жамоатчилик фикри олинди

Президентимиз томонидан 2017 йил 13 июнь куни судьялар олдига белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича эндиликда янги институт судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзодларни вилоят, туман ва шаҳар жамоатчилигига тавсия этиб, уларнинг розилигини олиш тартиби йўлга қўйилган.

Бу ўз навбатида, судьялик лавозимига тавсия этилган номзоднинг одил судловни амалга оширишдаги масъулияти ва жавобгарлигини оширади, жамоатчиликни судлар фаолияти бўйича тўлиқ маълумотлар олишларига ва судларга нисбатан ишончи ошишига хизмат қилади.

2020 йил 4 июль куни халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг 8-сессиясида шаҳар судининг судьяси лавозимига Жаҳонгир Каримовга жамоатчиликнинг фикри олинди.

Вилоят маъмурий суди судьяси С.Юсупов номзод Ж.Каримовнинг  таржимаи ҳоли, маънавий-ахлоқий, касбий фазилатлари тўғрисида мажлис иштирокчиларини таништирди.

Шундан сўнг номзод ўзининг келгусидаги фаолияти юзасидан маъруза қилди ва йиғилиш иштирокчилари ўз фикрларини билдиришди.

Номзодга Самарқанд шаҳар фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг розилиги олинди.

Ориф ПАРДАЕВ,

Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси.