Суғдиёна масканида катта ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда

Унда айтилишича, Суғдиёна масканида жорий йилда 68 та кўп қаватли уй-жойнинг том, ертўла, ички муҳандислик тармоқлари мукаммал таъмирланади, унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишларига 15,1 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилади.
Уй-жойлар ҳовлиларида 11 та болалар майдончаси, 15 та катталар спорт майдончаси, 17 та аҳоли йиғинлари учун айвон, 3 та ўйин майдончаси ва 1 та автомобилларни сақлаш учун автотураргоҳ қурилади.
Маскан ҳудудидаги ички ичимлик сув тармоқларини тўлиқ янгилаш, ҳудудни ўраб турган Али Қушчи, Тонг, Нарпай кўчаларини ҳамда ички 5,1 км узунликдаги йўлларни тунги ёритиш ҳамда ирригация тизимлари билан биргаликда мукаммал таъмирлаш белгиланди.
Йиғилишда ушбу масканда амалга ошириш режалаштирилган таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини ўз муддатларида бажаришда аҳолининг яқиндан ҳамкорлик қилиши таъкидланди.
Шунингдек, ҳудуддаги ноқонуний қурилмаларни ва гаражларни олиш, хонадонлар ичидан ўтган умумий фойдаланишдаги иссиқлик ва иссиқ сув, совуқ сув ва оқова қувурларини алмаштириш учун ишчиларга шарт-шароит яратиш, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисимни бузиб турган, йиллар давомида уйнинг балкон қисмида олиб борилган қўшимча қурилишларни бузиб, балконларни асл ҳолатига келтириш, 9 қаватли уй-жойлардаги лифтларнинг олд қисми ўраб турган жиҳозларни олиб ташлаш каби ишларни амалга оширишда аҳолини фаол бўлишга чақирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги қарори билан ташкил этилган “Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси”га 50 млн. доллар миқдорида маблағ ажратилган. Ушбу маблағ вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий, муҳандислик ва йўл инфратузилмасини тубдан реконструкция қилишга имкон бериб, аҳолининг кундалик яшаш шароитини янада яхшилашга замин яратади.