Муаллим

Истеъфога чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллим аудиторияга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабaларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди.
Талабаларга қараб, ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб, талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллим ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллим ўша икки қатор шеърни доскага ёзди. Унинг маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қола олди, - деб сўради.
Ҳеч ким чурқ этмади. Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди.
Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди.
У шеърни ёдддан айтиб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди.
Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта охиригач давом этди.
Ўқитувчи у талабани мақтарди. Натижада ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.