Суғуртангиз бўлмаса, жарима солинади, холос. Машинангиз жарима майдонига олиб кетилмайди
Бугундан “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.
Қонунга кўра, ҳайдовчилар ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиёти бекор қилиняпти. Яъни, эндиликда суғуртаси бўлмаса, жарима солинади, холос. Машина жарима майдонига олиб кетилмайди.