Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов ишдан олинди
- 02.04.2019 15:48
- 1232
- Ўзбекистон
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилган. Йиғилиш 1 апрелда бўлиб ўтган, Minbar.uz манбасининг хабарига кўра, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажариб турибди.
Шу кунларда Сурхондарёда 5-10 апрелда бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда. Маълумотларга қараганда, Баҳодир Пўлатов шу каби ташкилий ишлар ва бошқа расмий тадбирлар, йиғилишларда қатнашмаган.
Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов 2018 йилда Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланганди. Вилоятнинг олдинги ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятига раҳбар бўлиб кетганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа