Тадбиркорга асоссиз ҳисобланган солиқ ва жарима бекор қилинди
- 25.05.2026 15:01
- 7
- Иқтисодиёт
Самарқандда фаолият юритувчи “I.M.A.I.” МЧЖ раҳбари солиқ текшируви якунлари бўйича қабул қилинган қарордан норози бўлиб, уни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Ўрганишлар давомида корхонада ҳужжатли тафтиш ўтказилгани ва текширув натижасига кўра вилоят солиқ бошқармаси қарори билан жамиятга асоссиз равишда 151 миллион сўм қўшилган қиймат солиғи ҳамда 201 миллион сўм молиявий жарима ҳисоблангани аниқланган.
Бизнес-омбудсман ходимлари мурожаатни атрофлича ўрганиб, тадбиркор манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Самарқанд туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритди. Суд жараёнида солиқ қонунчилиги талабларига риоя этилмасдан тадбиркорга нисбатан асоссиз солиқ ва мажбурий тўловлар қўлланилгани тасдиқланди. Натижада суд аризани тўлиқ қаноатлантириб, солиқ бошқармаси қарорини ҳақиқий эмас деб топди. Шу тариқа тадбиркорга ҳисобланган солиқ ва жарималар тўлиқ бекор қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аълочи ўқувчиларга бепул йўлланма берилади
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Ҳайит хайр-барака, маънавий юксалиш байрами
- Бугун, 12:31
- Жамият