Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси. Уни олиш учун тўлов 80 фоизга камайтирилди
- 28.12.2021 22:08
- 134
- Иқтисодиёт
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартишларга кўра, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади (илгари 20 иш куни эди).
Васийлик ва ҳомийлик қилишга тўсқинлик қилувчи жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди (илгари қасддан содир этган жинояти учун ҳукм қилинганларнинг барчасига чеклов мавжуд эди).
Эндиликда тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганидан 5 иш кунида қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилинса давлат божи тўланмайди.
Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун гувоҳнома берганлик учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилган).
Теглар:
Тадбиркорлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа