Таиландда Қиролга тож кийдириш маросимига тайёргарлик бошланди
- 07.04.2019 14:43
- 48
- Хориж
Таиландда мамлакатнинг янги қироли 66 ёшли Махи Вачиралонгкорнга тож кийдириш маросимига тайёргарлик бошланди. Бу ҳақда Рейтерга таяниб РИА Новости хабар бераяпти.
Тож кийдириш маросими май ойига мўлжалланган. У Банкок шаҳрида 4-6 май кунлари уч кун давомида бўлиб ўтади. Тож маросими бўлиб ўтганидан сўнг ҳам мамлакат аҳолиси май ойини тўлиқ байрам қилиш билан ўтказади. Шу туфайли ҳам аҳоли тож кийдириш маросими туфайли бошланадиган байрам тантаналарига ҳозирдан тайёргарлик кўришни бошлаб юборди.
Теглар:
Таиланд
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа