Таиланд аҳолиси оммавий очарчилик фонида “олтин захира”ларини йўқ қила бошлади
Таиланд аҳолиси коронавирус пандемиясида сайёҳлар оқими камайиши боис иш жойларининг йўқотилиши, иш ҳақи қисқариши сабаб бўлган очарчилик туфайли шахсий “олтин захира”ларидан ажралишга мажбур. Бу ҳақда The Thaiger маълум қилди.
Хусусан, фуқаролар тилла тақинчоқ ва олтин ёмбиларини сота бошлади - шу йўл билан улар қарзларни тўлаш, озиқ-овқат сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжлар учун пул топишга ҳаракат қилишмоқда.
«Болам туғилгандан кейин сўнгги олтин маржонимни сотишга мажбурман. Келажакда чекланган даромадга нисбатан харажатлар кўпайишини ҳисобга олишимиз лозим”, дейди Бангкокдаги офис ходими, 22 ёшли Сувират Намвича.
Натижада, мамлакатда олтин экспорти кескин ўсди. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг январидан октябригача бўлган кўрсаткичлар 237,4 тоннага кўтарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилги 170 тоннага нисбатан анча зиёд. Бу COVID-19нинг навбатдаги эпидемияси ва туризм соҳасига пандемиянинг таъсири натижасидир.
Таиланднинг машҳур курорти - Пукет оролида оммавий очарчилик сентябрь ойида бошланди. Биринчидан, бунга коронавирус туфайли қўйилган чекловлар чет эллик сайёҳлар ташрифини тўхтатгани сабаб бўлди. Бунинг устига, ишсиз аҳолига ёрдам бериш учун озиқ-овқат сотиб олишга ажратилган маҳаллий муниципал бюджет тугади.
4 декабрь куни Балига келаётган сайёҳлар оқимининг кескин пасайиши COVID-19 фонида чеклов чоралари қўлланилишига сабаб бўлган қашшоқлашув туфайли баъзи шаҳарларда оммавий очарчилик бошланди. Хусусан, ночорлар сонининг кескин ўсиши Карангасем туманида қайд этилди. Ваҳоланки, у ерда маҳаллий аҳоли оролнинг турли ҳудудларида фаолият юритган яқинлари маблағлари ҳисобига кун кўрар эди.