Таиландда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит бахтсиз воқеа сабаб вафот этди
- 08.09.2020 14:45
- 520
- Ҳодиса
Россия ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлган 7 кишилик сайёҳлар гуруҳи маҳаллий диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун Пхукетдан Таиланднинг жанубидаги Ранонг вилоятига боришади. Улар учта мотоцикл ва битта машинани ижарага олиб, Нгао шаршарасига йўл олади.
Шаршарага келгач, 22 ёшли Aбдуллоҳ Соипов манзарани тепадан суратга олиш учун қояга кўтарилган ва тошлар устида сирпаниб кетган, дея тахмин қилинмоқда.
Жабрланувчининг дўстлари зудлик билан қутқарувчилар ва шифокорлар гуруҳини чақирган. Лекин йигит оғир бош жароҳати олганлиги туфайли вафот этган.
Айни пайтда унинг ҳамкасблари ва дўстлари полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 38 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!