Сокинлик соати эди: Номаълум шахс болалар боғчасида оммавий қатл уюштирди, ўнлаб қурбонлар бор

Таиландда собиқ полициячи Нонгбуалампу провинцияси Накланг шаҳридаги болалар марказида камида 32 кишини отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

Боғчада болаларни отиб ўлдирган собиқ полициячи гиёҳванд моддалар истеъмол қилган бўлиши мумкин, дея хабар беради маҳаллий телевидение.

Маълум қилинишича, қотил ўз уйида хотини ва боласини ҳам ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилган.