Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўлов-контрактни 20 ноябрга қадар амалга оширишлари мумкин
- 26.10.2020 16:37
- 167
- Таълим

Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 20 ноябрь (бошқа абитуриентлар учун 1 ноябрь) этиб белгиланди.
Яъни, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланган ҳамда Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўлов-контрактни 2020 йилнинг 20 ноябрига қадар амалга оширишлари мумкин.
Теглар:
тўлов-контракт
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Миср тамаддуни қачон бошланган?
- Кеча, 17:53
- Ўқинг, қизиқ!