Таълим кредитларини ажратиш тартибини биласизми?
🔰 Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитларини ажратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.
🏦 Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.
☑️ Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
👉 ариза;
👉 тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
👉 кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
👉 банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.
⏳ Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.
🗓 Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 %) ажратилади.