Танбал отахоннинг уйида чироқ ёнди. Энди унинг виждони ҳам уйғонармикан?

Жорий йилнинг 30 март куни Zarnews.uz сайтида “Оғзига келганни демоқ нодоннинг иши...” сарлавҳаси билан ижтимоий тармоқларда “Каттақўрғон тумани Навбаҳор маҳалласида бир “отахон” 30 йилдан буён светсиз, газсиз ёлғиз ўзи лойсувоқ уйда яшаб келаяпти ва туманда ҳеч ким ундан хабар олмаган” деган мазмундаги видеолавҳага туман ҳокими А.Баҳромовнинг муносабати эълон қилинганди.

Ушбу муносабатда бир-неча марта уйланган бу “отахон”нинг худбинлиги, танбаллиги, спиртли ичимликка муккасидан кетганлиги қаттиқ танқид қилинган бўлса-да, одамгарчилик, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибатлилик нуқтаи назаридан ушбу фуқарога ёрдам кўрсатилди.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги, туман электр таъминоти корхонаси ташаббуси билан отахоннинг хонадони электр тармоғига улаб берилди.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.