Тақиқланган дорилар сотуви учун қандай жавобгарлик бор? Бу бўйича дорихоналар раҳбарлари билан семинар ўтказилди

Хабарингиз бор, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотуви тўхтатилган.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси, божхона, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари, фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда семинар ўтказилди. Унда чакана ва улгуржи савдо қоидаларига риоя қилиниши, таъқиқланган дориларнинг савдосига йўл қўймаслик, қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун белгиланган жавобгарлик чоралари бўйича тушунтиришлар берилди.