Тарихни Ватанга садоқатли ёшлар ёзади
Ўзбекистон тараққиёт ёълининг мутлақо янги босқичини ўтамоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Янги Ўзбекистон ғояси ва учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этиш стратегияси шунчаки баландпарвоз шиор эмас. Булар миллатнинг уйғониши, ижтимоий-сиёсий ҳамда маънавий ҳаётнинг тубдан янгиланиш жараёни бўлаётганидир.
Хўш, мана шундай тарихий бурилиш палласида оммавий ахборот воситалари вакиллари – журналистларнинг ўрни ва масъулияти нималардан иборат?
Кейинги йилларда ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатяпмизки, бугунги ўзбек журналистикаси расмий тадбирларни ёритувчи “кўзгу” вазифасидан чиқиб, жамият ҳаётидаги ўткир муаммоларни дадил кўтариб чиқувчи, мавжуд камчиликларни рўй-рост танқид қилувчи кучга айланди.
Қувонарлиси, бугун журналист ва блогерлар давлат органлари масъуллари, мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигини таъминламоқда. Коррупсияга қарши курашиш, бюрократияни фош этиш ва қонун устуворлигини таъминлашда журналистик чиқишлар энг таъсирчан қурол сифатида хизмат қилмоқда.
Журналистика миллат тарбиячиси, янги давр қаҳрамонларини кашф этувчи ва уларни жамиятга ўрнак қилиб кўрсатувчи маёқ. Бугунги кун журналистининг вазифаси жамиятда илм-фан, маърифат ва китобхонликни юқори чўққига олиб чиқиш эканлигини ижодкорларимиз жуда яхши билишади.
Шуниси муҳимки, бугунги дунё нафақат иқтисодий ёки ҳарбий, балки кучли ахборот урушлари майдонига айланди. Бундай шароитда ўзбек журналистикаси олдига улкан, шарафли ва масъулиятли вазифа қўйилади: журналистлар ахборот хуружларига қарши курашувчиларнинг олдинги сафида туриши шарт.
Мамлакатда тартибсизлик, жамиятда саросима ва ишончсизлик уйғотишга қаратилган ҳар қандай ёлғон (фейк) хабарларга қарши профессионал ва фактларни текшириш (факт-чекинг) маданиятини шакллантириш бугунги кун журналистларининг асосий бурчи ҳисобланади. Шу билан бирга, Янги Ўзбекистоннинг инвеститсиявий жозибадорлиги ва туризм салоҳиятини халқаро ҳамжамиятга холис ҳамда жозибадор тилда етказиш ҳам айнан ОАВ зиммасидаги масъулият.
Бугунги журналист зиммасидаги масъулият оддий касбий бурчдан анча юксак – у халқ тафаккурини шакллантирувчи, жамият виждонини уйғотувчи ва миллат келажагини ёъналтирувчи куч. Ушбу улуғвор мақсад ёълида Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб халқаро журналистика ёъналиши фаолияти ёълга қўйилиб, мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги тизимига асос солинди.
Бу ерда таҳсил олаётган 93 нафар талаба шунчаки хабар ёзувчи шахс эмас, балки дипломат, сиёсатшунос, тилшунос ва миллий ғоя тарғиботчиси бўлишлари лозимлигини жуда яхши билади. Шу боис ўқув режасига киритилган фанлар рўйхати талабаларда фундаментал билим, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. Институтнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, талабаларга хорижий тиллар интенсив тарзда ўргатилмоқда. Бу эса битирувчиларнинг жаҳон ахборот майдонига тўғридан-тўғри чиқишини таъминлайди.
Мазкур тизимли ёндашув натижасида ушбу ёъналишни битирган ёш мутахассисларнинг аксарияти нуфузли оммавий ахборот воситалари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматларида фаолият юритмоқда.
Институтда ташкил этилган мултимедиа маркази талабалар учун тажриба майдонига айланди. Марказ сўнгги русумдаги компютер технологиялари, профессионал фото ва видеокамералар, овоз ёзиш, ёритиш ускуналари ҳамда ахборотни таҳрирлашга мўлжалланган махсус дастурий таъминот билан жиҳозланган. Овоз ёзиш учун махсус акустик хонанинг мавжудлиги маҳсулот сифатини оширмоқда.
Талабалар иштирокида испан, италян, немис, франсуз, инглиз, рус, турк, араб, хитой, корейс, японларрда ҳам контентлар – медиа маҳсулотлар, аудио китоблар тайёрланмоқда. Бўлажак журналистлар томонидан асос солинган “Янги Ренессанс” газетаси, “Самарқанд зиёси” радиоси, “Муваффақият формуласи” дастури ҳамда “Чегарасиз таҳайюл” подкасти ёшларнинг эркин фикрлаши, ижодий маҳоратини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.
Мултимедиа марказидан институтнинг масофавий таълим ёъналиши талабалари учун махсус видеодарслар платформасини яратишда ҳам фойдаланилмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг видеодарслари тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга мунтазам жойлаштириб борилмоқда.
Иқтидорли талабалардан ташкил топган медиа студия ижодкорлари томонидан “Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш – барчамизнинг бурчимиз”, “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши биргаликда курашамиз”, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғоялари остида туркум видеороликлар ва ижтимоий контентлар тайёрланиб, тармоқларда кенг тарғиб қилинмоқда.
Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси Шуҳрат журналист ва жамоат арбоби – “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, Орипов, вилоят телерадиокомпанияси раҳбари Манноб Ибодуллаев, ЎзАнинг вилоятдаги мухбири Ғолиб Ҳасанов, “Овози Самарқанд” газетаси бош муҳаррири Баҳодир Раҳмонов ҳамда Акрам Ҳайдаров, Абдуғофур Шерхолов, Гулруҳ Мўминова каби соҳа вакиллари иштирокида ўтказиб келинаётган семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва мастер-класслар устоз-шогирд анъанасини давом эттириш билан бирга талабалар учун ҳақиқий ижод мактаби вазифасини ўтамоқда.
Учинчи Ренессансни бунёд этар эканмиз, аввало, маърифатли, ватанпарвар ва масъулиятли авлодни тарбиялашимиз шарт. Шундай салоҳиятли авлодни вояга етказишда таълим муассасаларининг ўрни беқиёс. Эртанги кун тарихини бугун ёзаётганлар – қўлида қалам, қалбида Ватанга садоқат, онгида буюк мақсад мужассам бўлган ёшлардир. Улар қанчалик билимли, мустақил фикрли ва маънавий баркамол бўлса, Янги Ўзбекистоннинг пойдевори шунчалик мустаҳкам бўлади.
Баҳодир ХОЛИҚОВ,
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори, профессор.