Тайван расмийлари: "Пекин минтақавий тинчликка путур етказмоқда"
Тайбэе Хитой халқ республикаси ташкил топган юбилейида Тайванга 38 та ҳарбий самолёт учирган Пекин ҳаракатларини қоралади. Бу Тайван ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бир кун учун рекорд кўрсаткич бўлди. "Таҳдидми? Албатта!", дейилади ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Тайван ҳарбийлари ҳам ўз навбатида кузатув мақсадида патруль самолётларини кўтаришди, шунингдек, Хитой халқ озодлик армияси ҳаво кучлари самолётларидан ҳудудни тарк этишни талаб қилиб, радиохабарлар тарқатишди.
"Хитой ҳар доим жирканч ва ваҳшиёна ҳаракатлар қилиб, минтақадаги тинчликка зарар етказади. Халқаро ҳамжамият эса Хитойнинг бундай хатти-ҳаракатларини рад этади", дейди Тайван бош вазири Су Чжэньчан.
Тайван Чан Кайш бошчилигидаги Гоминдан кучлари қолдиқлари коммунистлар билан фуқаролар урушида мағлубиятга учраб, у ерга қочган ва 1949 йилдан буён ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. ХХР расмий позициясига кўра, Хитой провинцияларидан бири ҳисобланган Тайван кўпчилик давлатлар томонидан қўллаб-қувватланади.