Тедрос Гебрейсус: Давлатлар сергак бўлишлари зарур. COVID-19 узоқ муддат биз билан бирга бўлади

Бу ҳақда Женевада ўтказилган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейсус айтди.

“Биз турли ҳудудларда турлича вазиятларнинг гувоҳи бўляпмиз. Ғарбий Европада кузатилган хуружлар барқарорлашди ёки пасайишни бошлади. Кўрсаткичлар оз рақамларни кўрсатаётган бўлса-да, бироқ биз Африка, Марказий ва Жанубий Америка, шунингдек, Шарқий Европа давлатларида хавотирли ҳолатларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Кўплаб давлатлар айни вақтда касалликнинг бошланғич даврини ўтказмоқда. Вирус хуружини бошидан ўтказган айрим давлатлардаги касалланиш ҳолатлари такрорланмоқда. Хато қилманглар, биз олис йўлни босиб ўтишимиз лозим. Бу вирус узоқ муддат биз билан бирга қолади”, деди у.

ЖССТ раҳбари дунё аҳолисининг кўп қисми вирусга таъсирчан эканлигини ва COVID-19нинг янги хуружлари пайдо бўлиши хавфи мавжудлигини алоҳида таъкидлади.