Теримчилар пулини вақтида тўламаган мансабдорлар жавобгарликка тортилди
- 14.10.2022 11:00
- 120
- Жамият
Давлат меҳнат инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 64 та мурожаат келиб тушган.
Шундан, call-марказ орқали 40 та, ижтимоий тармоқлар орқали 23 та ҳамда ёзма ҳолатда битта мурожаат келиб тушган.
Ўтказилган мониторинглар ва мурожаатларни ўрганиш натижасида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланган, яъни 4 ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 13 ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 4 ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 65 ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилган.