Тимликлар “Самарқанд” телеканалини томоша қиладиган бўлди

2019 йил 24 ноябрь куни вилоят ҳокимининг Нуробод тумани, Тим қишлоғи аҳолиси билан ўтказган учрашувида маҳаллий аҳоли ҳудудда “Самарқанд” телеканалини томоша қилиш имконияти йўқлигини билдиришган эди.

Тим қишлоғи вилоят марказидан 140 километр, Нуробод шаҳридан 65 километр узоқликда, нотекис қир-адирликлар орасида жойлашган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси ва вилоят телерадиокомпанияси мутахассислари томонидан ушбу ҳудудга замонавий телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда радио ва телеканаллар узатилишини таъминлаш мақсадида хайрли ишга қўл урилди.

Қишлоққа махсус станция ўрнатилиб, туманнинг Яккатут, Ғаровли, Оймахол, Тим, Узумли, Ҳаккар қишлоқлари аҳолисига рақамли телевидениенинг 19 та канали, жумладан, “Самарқанд” телеканали узатилиши таъминланди. Натижада ушбу ҳудудда яшовчи 6700 нафарга яқин аҳолининг розилиги олинди.