"The Food Ranger" каналини юритувчи, 4 миллионга яқин кузатувчига эга блогер Самарқандга келди
- 25.12.2019 15:37
- 108
- Саёҳат
Жорий йилнинг 23 декабрь куни YouTube каналида "The Food Ranger" номи билан машҳур бўлган канадалик блогер Тревор Жеймс Самарқанд шаҳрига келди.
Жеймс 2013 йил март ойидан буён таом ва саёҳат ҳақида блог юритади ва ҳозирги кунда унинг YouTube даги канали аъзолари 3,68 миллионга, Instagram' даги мухлислари эса 680 мингга етди.
У Самарқандча ош, нон, кабоб ва сомса тайёрлаш жараёнлари билан танишди. Тасвирга олиш мобайнида Жеймс Самарқанд таомларининг мазали эканлиги, ўзига хослигини алоҳида эътироф этди.
Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишар экан, Тревор Жеймс ўзи суратга олган тарихий объектлар, гасторномияга доир фото ва видеолавҳалар вилоятнинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти, минтақага туристларни янада кўпроқ жалб қилиш имконини беришини таъкидлади.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!