ТИВ Санкт-Петербургда ўзбек мигрантларининг иш ташлаши юзасидан баёнот берди
- 01.02.2020 11:12
- 151
- Саломатлик
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги компаниялардан бирида ишлайдиган мигрантлар, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг иш ташлашда иштирок этганлари тўғрисида маълумот тарқалгани муносабати билан 2020 йил 28 январь куни Бош консулхонада ушбу компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Аниқланишича, воқеа 27 январь куни меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари нотўғри шарҳлангани сабабли келиб чиққан. Қайд этилишича, 2020 йил 1 январга қадар ишга кирган чет эл фуқароларига 11 ой ишлаганларидан сўнг бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот пули тўлаб берилади. Иш ҳажмининг камайиши муносабати билан меҳнат шартномасини 2020 йил 1 январдан кейин имзолаган ишчиларга мазкур тартиб татбиқ этилмайди.
28 январь куни компания вакиллари бригада ва бўлинмалар раҳбарлари билан учрашиб, вазиятни тушунтиришган. Низо бартараф этилган ҳамда барча ишчилар ўз вазифаларига қайтган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 12 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!