Тожикистон чегара постига ҳужум қилганлар ИШИД жангарилари бўлгани аниқланди
“Ишқобод” чегара постига ҳужум қилганлар ИШИД тарафдорлари бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Тожикистон ДМХҚ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik.
Олиб борилган тергов ва қўлга олинган жангариларни сўроқ қилиш натижасида аниқланишига кўра, 6 ноябрь оқшом чегара постига ҳужум қилган қуролланган террорчи гуруҳ 3 ноябрь куни Афғонистоннинг Қалъаи Зол ҳудудидан махсус буйруқ асосида афғон-тожик чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани аниқланган.
Ҳужумда иштирок этган барча террорчилар ИШИД аъзолари бўлган ва тунда Кубодиён туманига етиб келишган ва ҳужум учун "Ишқобод" чегара постини танлашган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда 20 нафарга яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбеда 60 километр масофада, ўзбек-тожик чегара чизиғида жойлашган постига ҳужум қилиб, у ердан 5 та автомат ўқотар қуролини эгаллаб олишганди. Ўтказилган махсус операция натижасида уларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.