Тожикистонлик бир гуруҳ журналистлар Самарқандда
Тожикистонлик 12 нафар журналист 7-12 июнь кунлари Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ўтказмоқда.
Бугун улар Самарқанд вилоят Матбуот уйида бўлиб, Самарқанд матбуоти, унинг тарихи, вилоят газеталари фаолияти, тажрибаси билан танишди.
- Самарқанд нафақат ўзининг тарихий обидалари ва зиёратгоҳлари, балки журналистикасининг тарихийлиги билан ҳам аҳамиятли, - дейди Тожикистондаги “ASIA-Plus” медиа-группаси журналисти Саодат Рахими. – Вилоят матбуот музейида Самарқанд журналистикасининг тарихи, ривожланиш босқичлари, 100 йил олдин фойдаланилган фотоаппаратдан тортиб, қаламдонларгача сақлангани бу соҳага қаратилган юксак эътибор намунасидир.
Меҳмонлар «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти, «Овози Самарқанд» газетаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими фаолияти, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, ўзаро тажриба алмашди.
Насиба Жонтўраева.