Самарқандлик ёш математик 1 миллион 628 минг долларлик грант ютиб олди

Гап шундаки, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Самарқанд филиали 11-синф ўқувчиси Иброҳим Нарзуллаев 19 та хорижий ОТМларга турли даражадаги грантларни қўлга киритиб, муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди.

Бунинг учун у математика ва инглиз тилидан юқори натижаларга эришди.

Иброҳим АҚШнинг Флорида штатида жойлашган "Webber International University" университетини танлади ва бу номдор таълим даргоҳига 100 фоизлик грант асосида ўқишни бошлайдиган бўлди.