"Толибон" БМТ миссиясининг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботини асоссиз деб топди
"Толибон" ҳаракати БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссиясининг мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари мавзусидаги ҳисоботини танқид қилди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг расмий вакили Забиулла Мужоҳид маълум қилди, дея хабар беради “Интерфакс”.
У ҳисобот хулосаларини рад этиб, уларни асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган деб атади. "Мамлакатда ўзбошимчалик билан қотиллик ёки ҳибсга олишлар йўқ, - дейди Забиуллоҳ Мужоҳид. - Бундай қилмишни содир этган ҳар қандай шахс жиноятчи ҳисобланади ва шариат қонунларига мувофиқ жазоланади". Ҳаракат вакили БМТ миссияси ҳисоботини ташвиқот, деб ҳисоблади.
Январь ойида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш "Толибон" ҳукуматни қўлга олганидан бери 100 дан ортиқ собиқ афғон расмийларини ўлдирганини айтган эди.
"Толибон" Афғонистонни 2021 йил 15 августда эгаллаб олган. Ҳукумат ва юқори давлат аппаратининг муҳим қисми мамлакатни тарк этди. Радикал гуруҳ ҳукумат тепасига келгач, ўрта ва катта синф ўқувчиларининг мактабга бориши, аёлларга эркак қариндошисиз тиббий хизмат кўрсатиш, қуруқлик ва ҳавода саёҳат қилишлари тақиқланган.