“Толибон” қурол-аслаҳани қаердан олишини маълум қилди
- 08.08.2020 16:05
- 1003
- Хориж
“Толибон” Россия ва бошқа мамлакатлар билан сиёсий мулоқотларни амалга оширади, ҳарбий алоқа йўқ, зарурий қурол-аслаҳаларни эса, шу жумладан Афғонистон армиясидан ҳам олади. Бу ҳақда РИА Новости билан бўлган суҳбатда, ташкилотнинг сиёсий офиси вакили Сухайл Шаҳин маълум қилди.
“Бизнинг сиёсий офисимиз Россия билан бир қаторда ҳудуддаги қўшни мамлакатлар билан ҳам алоқада бўлади. Бироқ фақатгина сиёсий масалада. Гап ҳарбий алоқалар ҳақида бормаяпти ва биз бундай фаразларни қатъий рад этамиз”, - деди Шаҳин.
“Биздаги қурол-аслаҳага келадиган бўлсак, Афғонистонда қурол заҳираларимиз мавжуд, биз қуролни шу қаторда Қобул маъмуриятидан ҳам сотиб оламиз – армиядан... Бизда қурол-аслаҳа етарли. Уларни Қобул маъмуриятидан олганмиз”, - деди у.
Теглар:
Толибонлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим