Томорқага карам экиб, қанча даромад қилиш мумкин? Деҳқон тажрибаси
Оқдарё тумани Пиримкент маҳалласида истиқомат қилаётган Ихтиёр Олтибоев томорқасини оиланинг асосий даромад манбаига айлантирган. У киши томорқадан тўғри фойдаланиб, бир йилда уч марта ҳосил олиш бўйича ўзига хос тажрибага эга.
- 30 сотихдан ортиқ томорқа еримиз бор, - дейди И.Олтибоев. - Йилига 3 марта навбати билан исмалоқ карам, помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон ва кўкатлар экиб, ҳосил оламиз.
Томорқадаги 7 сотихда эккан карам етилиб қолган. Камида 10 тонна ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз. Шунингдек, иссиқхонамиз ҳам бор. У ерда помидор ва бодринг парваришлаяпмиз. Айни кунларда бодринг пишиб етилган, бозорга чиқариб сотяпмиз. Томорқада оилавий ишлаймиз, йилига даромадимиз ўртача 50-60 миллион сўм атрофида бўлади. Шунинг орқасидан фарзандларимизни ўқитиб, тўйлар қиляпмиз.
Бахтиёр Мустанов.