Томскда яна бир ўзбекистонлик ёниб кетди
- 23.01.2020 19:35
- 382
- Ҳодиса
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 23 январга ўтар кечаси Томск вилояти Первомайский тумани Вознесенка қишлоғида вагонча ёниб кетиш оқибатида Ўзбекистон фуқароси Ш.Р. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан биргаликда ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган эди. Оқибатда ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.