Тортишиш қонунларига зид яратилган ҳайкалтарошлик асарлари
Замонавий санъат асарлари кишини ажаблантириб, ҳайратга тушириши мумкин. Гўё бу ҳайкаллар ҳавода парвоз қилаётгандек, шубҳасиз, бу томошалар жуда таъсирли, негаки кўз олдимизга ҳақиқий мўъжиза содир бўлаётганга ўхшайди.
Эътиборингизга бир кўришда “Бу қандай турибди экан?!” деган савол туғдирадиган асарларни ҳавола этамиз.
Рассом Лоренцо Куинн цунами ва торнадо бутун Таиландни вайронага айлантирганини ўз кўзи билан кўргандан сўнг бу ҳайкал пайдо бўлди. Кучли таассурот остида қолган рассом бир неча йил давомида табиатнинг барча куч-қудратини ифодаловчи ҳайкаллар туркумини яратди.
Ҳавода муаллақ турган кран. Хаёлий ва ғайриоддий бу санъат асари Буюк Британияда жойлашган.
Қоҳира халқаро аэропортига етиб келган кўпчилик бу қизиқарли арт-объектни кузатиши мумкин. Ушбу асарни унчалик машҳур бўлмаган ва ҳозирги пайтда фақат ўз ватанида танилган Smaban Abbas яратган.
Бир-бирига пайвандланган иккита юк машиналаридан яратилган қизиқарли ва ўзига хос асар 2007 йилда жамоатчиликка намойиш этилган. Баландлиги 14 метр бу инсталляцияни Майк Росс яратди.
Хартумида туриб, ҳавода мувозанатини сақлайдиган бу фил Франциянинг Фонтенбло саройида жойлаштирилган. Ҳайкал Даниэль Фриман томонидан яратилган.
Ушбу бинога қараб, у ҳавода муаллақ тургандек ва асфальтнинг кичик қисми орқага ташлангандек туюлади.
Алекс Чиннек нафақат тескари кўринадиган уйни, балки асфальтга ўралиб тескари осилган машинани ҳам яратди.
Бинодан суғуриб олинган хона Франция шаҳарчасидаги майдон устида парвозда. Аргентиналик рассом Леандро Эрлих ўз ижоди билан томошабинларни доимий равишда ҳайратга солиб келмоқда.
Самога учадиган машиналар конструкциясини Джерри Джуда яратди.
Аслида бу асарда қиммат маркали Porsche, Carrera ва Coupe каби ҳақиқий автомобиллар иштирок этган. Машиналар 25 метрли шпил(лангар)ларга бириктирилган.
Мувозанатлаштирилган шоҳ дурдоналарини яратган таниқли ҳайкалтарош Ежи Кендзернинг асарларини дунёнинг исталган нуқтасида топиш мумкин.
Польшалик ҳайкалтарош Ежи Кендзер яратган ушбу ҳайкалларнинг кучли шамолда ҳам тебранмасдан сокин туриши ҳозиргача кўпчилик учун сир бўлиб қолмоқда.
Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.