Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг 4 нафар талабаси фестиваль ғолиби бўлди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Азим шаҳрим – Самарқанд!” шиори остида ёшлар фестиали бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлашга қаратилган мазкур фестивалда Самарқанддаги барча олий таълим муассасаларидан 200 нафардан зиёд талаба-ёшлар иштирок этди.

Самарқанд шаҳар куни олдидан ўтказилган тадбир доирасида "Заковат" интеллектуал ўйини, шахмат-шашка мусобақаси, "IT competition", "Зукко китобхон" танловлари ҳамда тадбиркор қизлар томонидан яратилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Фестиваль якунида ҳар бир йўналиш ғолибликни қўлга киритган йигит-қизларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

-   Муассасамиз ташкил этилганига кўп бўлмаган бўлса-да, кўпгина ютуқларни қўлга киритмоқда, - дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабаси Самариддин Бердиқулов. – Бугунги фестивалда "IT competition" танловида биринчи ўринни қўлга киритдим. Шу йўналишда филалимиз талабаси 3-ўринни эгаллади. Яна икки нафар курсдошим шахмат-шашка мусобақасида юқори натижа кўрсатди.

Сарвиноз ТУРСУНОВА.