"Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш” лойиҳа концепцияси сессияда кўриб чиқилади
Вилоят Кенгашининг ўттизинчи сессияси 26 май куни ўтказилади. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 22 май куни қабул қилинган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўттизинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилганлиги юзасидан вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Б.Мирзаевнинг ахбороти;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили О.Тошниёзовнинг 2025 йилда вилоятда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти;
“Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг вилоятдаги ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Эгамовнинг ҳисоботи;
- Самарқанд вилоятида 2026 йилда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш тўғрисида;
- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида;
- Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Оқдарё, Иштихон, Каттақўрғон, Қўшработ, Нарпай, Пайариқ, Паст Дарғом, Пахтачи, Самарқанд, Нуробод, Ургут, Тойлоқ туманларидаги шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлар (маъмурий-ҳудудий бирликлар) чегараларини белгилаш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- Жомбой туманидаги аҳоли пункти номини ўзгартириш тўғрисида;
- Нарпай туманидан бирлаштириш ва ихчамлаштиришга тушган маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш тўғрисида;
- Самарқанд вилоятида 2026-2028 йилларда ер участкаларининг сув таъминотини яхшилаш, янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритишга қаратилган дастурни тасдиқлаш тўғрисида;
- “Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш” лойиҳа концепциясини кўриб чиқиш тўғрисида;
- “Тахтиқорача довонида янги пуллик тоннел қуриш” лойиҳа концепциясини кўриб чиқиш тўғрисида;
- Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.