Тошкент шаҳрида Токио-2020 олимпиадасининг аёллар футболи бўйича саралаш учрашувлари эртадан бошланади

Шу йилнинг 3-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Токио-2020 олимпиадасининг аёллар футболи бўйича 2-саралаш босқичида "B" гуруҳидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Мазкур гуруҳда Ўзбекистон, Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоалари жой олишган. Барча учрашувлар  "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.  Ҳозирда барча терма жамоалар пойтахтимизга етиб келишди.

3 апрель, соат 15:00

Вьетнам - Ўзбекистон

6 апрель, соат 15:00

Ўзбекистон  – Иордания

9 апрель, соат 15:00

Гонконг – Ўзбекистон.