Тошкентда микроавтобус ёниб кетди
Бугун, 28 август куни тахминан соат 16:55 да Тошкент шаҳри Шайхотоҳур тумани Себзор кўчасида ушбу туманда рўйхатдан ўтган “Миркамол Транс Сервис” МЧЖга тегишли “Газель” русумидаги автомобилда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Ёниш пайтида микроавтобус салонида техник таъмирлаш ишларини олиб бораётган 39 ёшли ҳайдовчи Умиджон Р. Бўлган.
Электр узатиш тизимидаги қисқа туташув ёнғин келиб чиқишига дастлабки сабаб сифатида келтирилган.