Тошкентдаги ЙТҲда тез тиббий ёрдам автомашинаси ағдарилиб кетди
- 14.04.2020 15:59
- 197
- Ҳодиса
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун 14 апрель куни соат 12:40 лар атрофида Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Нурафшон-Чиғатой кўчалари кесишмасида чақирув бўйича маёқчалари ёқилган ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳайдовчи Г.И. “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинасида ҳаракатланиб чиққан вақтида яшил чироқда кесишмадан ҳаракатланиб ўтаётган ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги “Эпика” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Оқибатда “Эпика” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчиси, “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур тўқнашув юзасидан ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа