Тойлоқда депутатлар сайловчилар муаммоларини тингламоқда
Бугун вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг фуқаролар учун сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Тойлоқ туманида айни дамда Президент Халқ қабулхонаси туман бўлимида Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши раиси Баҳодир Бобоназаров ҳамда туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округлари бўйича фуқароларнинг муаммоларини тинглаб, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ижобий ечим топиш чораларини кўришмоқда.
Вилояти ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур сайёр қабул депутатларнинг халқ ва давлат ўртасидаги кўприк вазифасини ўташда янада фаоллигини ошириш, қолаверса, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаб, уларга қонуний ечим топишга хизмат қилади.
Айни вақтда аҳолидан тушган мурожаатлар сони 40 ортди, қабул жараёнлари давом этмоқда. Туман ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, асосан уй-жой, моддий ва тиббий ёрдам, табиий газ, бандлик ва йўл билан боғлиқ масалалар кўтарилмоқда.