Тойлоқда донаси 2,2 килогача келадиган картошка ҳосили йиғиб олинмоқда
- 19.07.2023 15:38
- 214
- Самарқанд
Бундай ҳосил сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станциясида (Тойлоқ туманида жойлашган) кузатилди.
Тажриба станцияси директори Алишер Исмоиловнинг zarnews.uz`га маълум қилишича, станция далаларида 2023 йил ҳосили учун 11 гектар майдонга картошканинг “Боғизоғон”, “Раноми”, “Эволюшин”, “Аризона”, “Силвана” ва “Лусинда” навлари экиб етиштирилган.
Жамоа томонидан баҳорги ва ёзги муддатларда картошка етиштиришнинг ресурстежамкор, инновацион усуллари тўғрисидаги тавсиянома чиқариб, деҳқон ва фермар хўжаликларига узининг ёрдамини бериб келмоқда. Бунунги кунда ИТС далаларида етиштирилган картошка ҳосили 50-52 тоннани ҳосил қилиб картошка туганак вазни 2-2,2 киломрагача келмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим