Тойлоқдаги ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади
Кеча интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда “Якшанба куни уйдан ишга кетаётганлигини айтиб чиқиб кетган Тойлоқ туман солиқ инспекцияси ходими юрак хуружидан вафот этди” сарлавҳали материали эълон қилинди.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ўрганилганда Д.Нормаматов 2019 йил 6 июль куни навбатчиликни инспекция қоровули Х.Суярқуловга топшириб, соат тахминан 09:00 да инспекция биносидан чиқиб кетган ҳамда 6-7 июль кунлари инспекция биносига келмаган. Буни инспекцияда ўрнатилган кузатув камералари орқали ҳам аниқлаш мумкин.
Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари шанба-якшанба кунлари ишга жалб этилмайди. Айнан 6-7 июль кунлари нафақат марҳум Д.Нормаматов, балки бошқа ходимлар ҳам инспекция раҳбарияти томонидан ишга жалб қилинмаган.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Хизмат текшируви якуни бўйича оммавий ахборот воситаларига батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.
Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси.