Тойлоқдаги мактаб ҳудудида кесилган дарахтлар бўйича муносабат берилди
- 18.04.2022 13:53
- 247
- Самарқанд
Тойлоқ туманида жойлашган мактабларнинг бирида дарахтлар ўзбошимчалик билан кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилди.
Маълум қилинишича, Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига қарашли 15-умумтаълим мактаби ҳудудидаги 50 туп терак таълим даргоҳининг эҳтиёжларига сарфлаш мақсадида мактаб маъмурияти томонидан кесилган.
Мазкур дарахтларни кесиш учун мактаб директори Ф.Комилов 2022 йилнинг 26 январь куни мактаб ҳудудидаги дарахтларни мақсадли кесиш ва ўрнига янгисини экиш лозимлиги тўғрисида давлат хизматлари орқали мурожаат қилган. Аммо мурожаатга биноан вилоят экоголия бошқармаси томонидан 15 февралдаги жавоб хатига асосан рад этилгани тўғрисида хулоса хати берилган.
Ҳолат бўйича қўшимча равишда ўрганишлар олиб борилиб, қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа