Trade-In орқали эски автомобилингизни янгисига алмаштириш мумкин
- 17.01.2020 11:41
- 498
- Ўзбекистон
UzAuto Motors сотувда мавжуд бўлган автомобилларни Trade-In дастури орқали харид қилишни таклиф қилади.
Бу дастурга мувофиқ сиз ўзингизнинг эски автомобилингизни расмий дилерга топшириб, ўрнига янгисини олишингиз мумкин.
Бунинг учун эса янги машина билан эскисининг нархи ўртасидаги фарқни тўлаш кифоя.
Автомобилингизни янгисига алмаштириш тартиби:
- Сиз автосалонда янги автомобилни танлайсиз.
- Автосалон мутахассиси автомобилингизнинг техник ҳолати ва ишлаб чиқарилган йили бўйича баҳолайди.
- Автомобилингизни янгисига алмаштириш шартномасини имзолайсиз.
Эслатиб ўтамиз, бунда битимни нотариал тасдиқлашнинг ҳожати йўқ.
Янги машина нархи билан эскисининг нархи ўртасидаги фарқни тўлашингиз билан янги автомобиль соҳибига айланасиз.
Маълумот учун: Бугун Trade-In дастури бўйича “Tracker”, “Lacetti”, “Nexia-3”, “Spark”, “Cobalt” ҳамда “Malibu” каби автомобилларнинг турли ранг ва комплектациялари мавжуд.