Трамп 200 минг доллар гаров эвазига озод қилинади
- 22.08.2023 15:30
- 76
- Хориж
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Жоржиядаги сайловларга аралашганлиги айблови ортидан 200 минг доллар гаров эвазига озод қилинади. Тегишли келишувга унинг адвокатлари ва прокуратура эришди, деб хабар бермоқда CNN.
Шунингдек, сиёсатчи адвокатлари "бошқа шартларга" рози бўлишди, деб хабар қилди телеканал тафсилотларга аниқлик киритмасдан.
Келишувларга мувофиқ Трампнинг ўзи расмий ҳибсга олинганидан кейин ўтказиладиган профилактика тингловида қатнашиши шарт эмас. Трамп 25 августгача полицияга топширилиши керак.
Сайловга аралашиш иши Трампга қарши очилган тўртинчи жиноий ишдир. Бунгача у тадбиркорлик ҳужжатларини сохталаштириш, махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш ва сайловда мағлуб бўлганидан кейин ҳукуматни сақлаб қолишга уринишда айбланган. Бу ишда Трамп билан бирга яна 17 киши айбланмоқда.