Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатди

АҚШ Президенти Дональд Трамп расмий Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштиришни тўхтатганини маълум қилди.

“Мен улар (махсус комиссия) тезкор ҳаракатланишдаги ва коронавирус тарқалишининг олдини олишдаги хатоларни текширгунларига қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатдим”, деди у 15 апрель куни журналистлар билан бўлган учрашувда.

Трампнинг фикрига кўра, ЖССТ маълумотларни ўз вақтида тақдим этмади. Шунингдек, дунё жамоатчилигидан ҳақиқий маълумотларни яширди. ЖССТ ўзининг энг асосий вазифаси уддасидан чиқа олмади ва шу сабабдан жавобгарликка тортилиши зарур.

Оқ уй раҳбари ташкилотни 2019 йилнинг декабрь ойида Ухандан келган, Хитой тақдим этган расмий маълумотлардан фарқ қилувчи, ишончли маълумотларни етарлича текширмаганликда айблади.

- 2019 йилнинг декабрь ойида (касалликни) одамдан одамга юқиши эҳтимоли борлиги тўғисида ишончга лойиқ маълумот бор эди. Бу ҳолат ЖССТни зудлик билан текширувлар ўтказишга ундаши лозим эди, - деди у. -Ташкилотнинг масъулиятсизлиги туфайли кўп вақт йўқотилди. Агар ЖССТ Хитойга ўз вақтида мутаҳассислар юбориб, вазиятни тўғри баҳолаганда, вируснинг авж олиши, кўп сонли қурбонлар ва иқтисодий инқирозларнинг олди олиниши мумкин эди.

Америка ва бутун дунё аниқ ва ўз вақтида тақдим этиладиган маълумотлар берилишида, соғлиқни сақлаш борасида муҳим қарорлар қабул қилинишида, тавсиялар тақдим этилишида ЖССТга ишонч билдиришга қарор қилган эди. Агар бизнинг бунга ишончимиз комил бўлмаса, биз айни вақтда ЖССТга нисбатан шуни ҳис этмоқдамиз. Бизнинг мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасидаги мақсадларга эришиш учун бошқа йўлларни излашга мажбур бўлди. Бизнинг бошқа иложимиз йўқ.

Биз улар етарлича ўзгаришлар қила олиш ёки қила олмасликларини кузатиш учун ЖССТ билан алоқаларни давом эттирамиз, - деб қўшимча қилди Трамп.