Туғруқхона ходими пора билан қўлга тушди
- 10.03.2020 13:10
- 903
- Жиноят ва жазо
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда тиббиёт ходими пора билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Марғилон шаҳар туғруқ комплекси ходимлар нозири вазифасида ишловчи Н.Ш. реанимация бўлими ҳамшираси У. З.нинг иш ставкасини 0,25 дан 0,75 ставкага оширишни комплекс раҳбари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган. У ўз хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.
Марғилон шаҳар туғруқ комплексининг ходимлар нозири Н.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168–моддаси 3–қисми “в” банди ҳамда 28, 211–моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим