Туркия Афғонистондан қочқинларни қабул қила олмаслигини билдирдиАвстрия қочқинларга «йўқ» дейди
Туркия Афғонистондан бирорта ҳам қочқинни қабул қила олмайди, деди мамлакатнинг “Адолат ва тараққиёт” партияси вакили Омер Челик.
“Туркия қочқинлар лагери эмас. Бизда энди бирорта ҳам қочқинни (Афғонистондан) қабул қилиш имконияти йўқ. Ўзимиз қарор қабул қиламиз. Биз чегараларимизни жуда эҳтиёткорлик билан қўриқлаймиз”, деди Челик журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Президенти Тоййиб Эрдўған Афғонистондаги инқирозни кенг қамровли ҳал этиш тарафдори.
“У интенсив халқаро дипломатия олиб бормоқда, яъни Афғонистондаги вазиятни Россия Президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркел билан муҳокама қилди. Биз “Толибон” назоратига олинган Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари мавзусини диққат билан кузатаяпмиз, у ерда ҳақиқий драма давом этмоқда”, дея қўшимча қилди Челик.
Шунингдек Австрия қочқинларни қабул қилишга қаршилигини билдирди.
Брюссель афғон муҳожирларига мутлақо ёлғон сигнал юбормоқда. Бу ҳақда Урсула фон дер Лееннинг сўнгги мурожаатини кескин танқид қилиб, Австрия ички ишлар вазири Карл Нехаммер айтди. Европа комиссияси раҳбарининг “Европанинг ҳимоясига муҳтож бўлганлар учун бутун дунё бўйлаб қонуний ва хавфсиз йўлларни ташкил этиш” таклифига жавобан мамлакат афғон қочқинларини қабул қилишга мажбур эмас”, дея қўшимча қилди Карл Нехаммер.
“Аслида, улар ҳимояни иложи борича яқин бўлган мамлакатдан олишлари керак. Ва бунда ушбу давлатларни қўллаб-қувватлаш зарур. Қолаверса, БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги идораси ҳам ёрдамга муҳтож. Афғонистонлик қочқин нима учун 5 минг километр масофани босиб ўтиб, кейин Австриядан бошпана сўрашини тушуниш қийин”.
Аввалроқ, канцлер Себастян Курц ҳам Австрия энди афғон қочқинларини қабул қила олмаслигини маълум қилган эди. Сабаби, уларда жуда кўп интеграция билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Курцнинг қочқинларни Америка ва Европа визаларини олишидан олдин Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш ғоясини, муҳожирлар оқими назоратдан чиқиб, потенциал таҳдидга айланиши мумкинлигини ўз навбатида, Россия Президенти Владимир Путин томонидан танқид қилинган эди.
Г.Холдорова тайёрлади.