Туркия ҳукумати зилзила ҳудудида эпидемия хавфи йўқлигини маълум қилди
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа бугунга қадар вабо ва тиф касалликларига чалиниш ҳоллари қайд этилмаганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Туркияда бундай хатарлардан эрта огоҳлантириш тизими яратилган.
Бундан бир кун аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жаҳон ҳамжамиятини Туркия ва Суриядаги зилзилалардан жабр кўрганлар учун 84,5 миллион доллар ажратишга чақирган эди. Бу маблағ дори-дармон воситалари, тез тиббий ёрдам тўпламлари ҳамда бошқа сарф-харажатлар учун зарурлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат раҳбари қидирув-қутқарув ишлари вайроналар остидан энг сўнгги омон қолган одам чиқариб олингунга қадар давом этишини таъкидлаган эди.