Туркия Россия ва Ғарбни музокаралар столига "ўтқизиш" режаларини эълон қилди
Туркия Украинадаги вазият бўйича Россия ва Ғарб ўртасида музокаралар ташкил этмоқчи, деб ёзади «Milliyet».
"Ҳозирда Туркия Россия билан АҚШ ва учта йирик Ғарб давлати - Франция, Германия ва Буюк Британияни бир столга ўтқазишни режалаштирмоқда. Бу режа ҳали барча Ғарб пойтахтлари эътиборига ҳавола қилинмаган, бироқ у муҳим ва хусусий каналлар орқали АҚШга узатилган. Вашингтонда режа ҳақида биринчи изоҳлари жуда ижобий. Фақат гап шундаки, бундай мулоқотда россиялик суҳбатдош бўлармикан”, деб ёзади газета.
Унда қайд этилишича, “Анқара ҳам Украина иродасини ҳурмат қилади ва ҳар доим очиқ каналлар орқали уруш тактик ядро қуролларисиз тинчликка қайтиши кераклигини тушунтириб келади”.
Мақолада Туркия ҳам Россия, ҳам Украина билан мулоқот ўрнатишга муваффақ бўлган давлат эканлиги қайд этилади. Энди у «натижа учун» ўйнаган давлатга айланиши мумкин.
“Яқин келажакда Ғарб ва Россия Федерацияси Туркия шарофати билан музокара столига ўтиришса, ҳайрон бўлмаслик керак”, дея хулоса қилди мақола муаллифи Озай Шендир.
Аввалроқ Владимир Зеленскийнинг Москва билан мулоқотдан бош тортганига Кремлнинг муносабати ҳақида маълум қилинган эди.
"Хўш, энди нима дейишимиз мумкин? Биз ҳозирги президент позициялари ўзгаришини ёки Украина халқи манфаатлари учун ўз позициясини ўзгартирадиган бўлажак Украина президентини кутамиз», деди Россия Президенти матбуот котиби Песков.