Туркияда юз берган кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
- 25.01.2020 10:17
- 193
- Ҳодиса
24 январь куни соат 20:55 да Туркиянинг Элязиғ вилоятидаги Сивриж шаҳрида 6.8 магнитудали зилзила содир бўлди.
Шарқий қисмда юз берган кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди ва 772 киши жароҳат олган, дея хабар бермоқда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълум қилинишича, зилзила оқибатида биноларга шикаст етган. Воқеа жойига қидирув-қутқарув хизматларининг мингга яқин ходими жўнатилган.
Президент Режеп Таййип Эрдоған вазият назоратга олинганини, муассасалардаги зилзила келтирган зарарларни бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилаётганини билдирди.