Уч ёшли бола Қуръон сураларини ёддан айтиб, ҳаммани ҳайратга солмоқда 

Озарбайжонлик 3 ёшли Собир Агавердиев Қуръон ўқиб, ҳаммани ҳайратга солмоқда. У икки ёшида Озарбайжон алифбосини ўрганган.

"Бир ёшдан ошганда ётишдан олдин унга ўқиб берган болалар шеърларини ёддан айтиб берар эди. Мен у билан ўқишни давом эттирдим ва қизиқиш учун Қуръондан бир парчани ўқишга қарор қилдим. Собир уни ярим соатдан кейин ёддан қайта айтиб берди", - деди Собирнинг отаси Жобир Агавердиев.

Кичкина вундеркинд Озарбайжон шоирлари шеърлари, хорижий сўзларни ўрганади ва юзгача рақамларни санашни билади.

Собир географияни осон ўрганади ва хариталар билан ишлайди. Тезда дарёлар, тоғлар, темир йўллар ва гидроэлектростанцияларни топиб беради.

Ота-оналар боланинг ҳар куни янги нарсаларни ўрганиш истаги борлиги учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилишади.