Учадиган одам
Унинг исми-шарифи - Дэниел Хьюм. 1833 йилда Эдинбург шаҳри (Шотландия)да туғилган.
Тўққиз ёшида холаси Хили уни АҚШга олиб кетган. Жияни унга ғалати туюлган, бир неча йилдан кейин Дэниел билан тушуниб бўлмайдиган ҳодисалар рўй бера бошлаган. Унинг ғайриоддий иқтидори биринчи марта 1852 йилда содир бўлган. Коннектикут штатида Хартвордеда медиум сифатида намойиш қилинган томошада ўсмир бир неча марта ҳавога кўтарилиб, қўли билан шифтга теккан ва ҳаммани ҳайратда қолдирган.
Истеъдодли ўсмир тезда бойвачча ҳомийлар топади ва сеанслар ташкил этиб, Американи лол қолдиради. 1855 йилда Англияга қайтиб "кўҳна дунё"да ном қозонади. У нафақат ўзи юқорига кўтарилган, балки оёғидан ушлаган томошабинларни ҳам ҳаво кўтарган. Энг ҳайратлиси, Дэниел Лондондаги бир уй деразасидан учиб чиқиб, бошқасидан қайтиб чиққан.
У ҳавога оғир нарсаларни ҳам кўтариб ҳаммани ҳайратда қолдирган. Зални орқа бурчагида туриб саҳнада стол устида турган салфеткани олган ёки кўринмас қўл ёрдамида (томошабин фақат қоғозга ёзаётган ручкани кўрган) хат ёзган. Атиги 53 йил яшаган Хьюмни ҳийлакорликда ҳеч ким айблай олмаган. Физик олимлар, тадқиқотчилар турли йўллар билан уни текшириб, синаб кўришган. Бироқ унинг экстрасенс қобилиятида заррача фирибгарлик ҳаракатларини аниқлай олишмаган. Парапсихологлар Ер юзида яшаётган экстрасенслар ичида энг истеъдодли даҳо бўлган Хьюмга тенг келадигани ҳали бўлмаганини таъкидлашади.
Т.Шомуродов тайёрлади.