Иккита туманда ҳоким ўринбосари алмашди


Исмаилов
Дилшод Бахриддинович Каттақўрғон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.

Д.Исмаилов бугунги кунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Нуробод тумани ҳокимининг қарорига асосан Хўжамияров Сирожиддин Хушимович Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

С.Хўжамияров тайинловга қадар Республика маънавият ва маърифат маркази Нуробод тумани бўлинмаси раҳбари вазифасида фаолият юритган.